19:04 / 15.12.2020
2 031

ИИВ ўринбосари: «10 ой ичида коррупцияга алоқадор 126 та гуруҳ қўлга олинди»

ИИВ ўринбосари: «10 ой ичида коррупцияга алоқадор 126 та гуруҳ қўлга олинди»
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Ички ишлар вазири ўринбосари Рустам Хатамов коррупцияга қарши курашишда бешта ваколатли идора борлигини, уларнинг бири — ИИВ эканини қайд этди.

Маълум қилинишича, ИИВ тизимидаги Коррупция ва иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг 10 ойи давомида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида коррупция билан боғлиқ 673 та жиноят ишлари аниқланган.

Коррупцияга ва иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ушбу жиноятларга алоқадор 126 та гуруҳни қўлга олиб, 84 нафар шахсга нисбатан жазо тайинлаган.

Коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг асосий қисмини порахўрлик (85 таси), товламачилик (51 таси) ва фирибгарлик (311 таси) жинояти ташкил этади. Коррупцион жиноятлар асосан ижтимоий соҳада, ҳокимият идораларида, ўрта ва кичик бизнесда ҳамда агросаноат комплексида содир этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » ИИВ ўринбосари: «10 ой ичида коррупцияга алоқадор 126 та гуруҳ қўлга олинди»