23:23 / 17.12.2020
5 598

Президент Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги бўйича қарорни имзолади

Президент Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги бўйича қарорни имзолади
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарорнинг тўлиқ матни ЎзАда эълон қилинган.

Қарорга кўра, Давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги санаси муносабати билан:
- пойтахтимизда «Истиқлол» мажмуаси ташкил этилади ва у ерда мустақиллигимизнинг мазмун-моҳияти ва тарихий аҳамиятини акс эттирадиган ёдгорлик композицияси барпо этилади;

- Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ер усти метро ҳалқа йўли «Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги» деб номланади;

- ўтган даврда эришилган ютуқларга бағишланган «Янги Ўзбекистон” китоб-альбоми ҳамда ҳар бир соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижаларини ёритиб берувчи китоб-альбом ва тўпламлар нашр этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги бўйича қарорни имзолади