07:37 / 19.12.2020
4 960

Ўзбекистонда ҳамшира, шифокор ва ўқитувчиларнинг маошлари 2021 йилда бир неча баравар оширилади

Ўзбекистонда ҳамшира, шифокор ва ўқитувчиларнинг маошлари 2021 йилда бир неча баравар оширилади
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Амрилло Иноятов 2021 йилда ҳамшира, шифокор ва ўқитувчиларнинг маошлари бир неча баравар оширилишини маълум қилди. «Gazeta.uz»нинг хабар беришича бу ҳақда у «Тошкент ёшлар форуми — 2020»да айтиб ўтди.

«Бу оғриқли савол… Сизни ишонтириб айтаман, муҳтарам Президентимиз айтдилар, яқин кунларда, яқинлашиб келаётган 2021 йилда ҳамшира, шифокор ва ўқитувчиларнинг иш ҳақи бир неча баравар оширилади», — деган вазирнинг биринчи ўринбосари. У, шунингдек, хориждаги ўзбекистонлик мутахассисларни ватанга қайтариш масаласига ҳам тўхталиб ўтган.

«Улар чет элдаги қулайликлар туфайли мамлакатни тарк этишди. Уларни қайтаришнинг ягона усули — яхши иш ҳақи бериш. Яқинда Президент биз бирламчи тиббий ёрдам шифокорларининг иш ҳақини 1000 долларга кўтарамиз, деб эълон қилди. Шунда улар ўзлари қайтиб келишади. Агар Африкада улар ўртача 3000 доллар маош олса, бу ерда 1000 доллар коэффициенти бўйича бу иш ҳақига тенг бўлади. Биз эндигина оёққа тураётган янги мамлакатмиз», — деган Амрилло Иноятов.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Тошкентда тиббиёт ходимлари ва педагоглар билан учрашувда ўқитувчилар каби шифокорлар ҳам 1000 доллар миқдорида маош олишлари лозимлигини таъкидлаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ҳамшира, шифокор ва ўқитувчиларнинг маошлари 2021 йилда бир неча баравар оширилади