18:39 / 19.12.2020
2 236

Гулистонда йўл ўртасида рақсга тушган йигитларга жазо тайинланди

Гулистонда йўл ўртасида рақсга тушган йигитларга жазо тайинланди
Ижтимоий тармоқларда Гулистон шаҳар марказидаги чорраҳалардан бирида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай, автомашиналар ҳаракатига ҳалақит берган ҳолда рақсга тушган 3 нафар йигит видеоси тарқалди.

Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор профилактик тадбирлар натижасида 3 нафар йигитларнинг шахсига аниқлик киритилган.

2 нафари 20 ёшли, 1 нафари эса 18 ёшли ушбу йигитлар, Ховос тумани «Бунёдкор» маҳалласида яшовчи Д.Э., Сирдарё тумани, Заршунослик махалласида яшовчи А.И. ҳамда уларни видеотасвирга олган Сайҳунобод тумани, «Фаровон» маҳалласида яшовчи Ш.А. эканлиги маълум бўлган.

Ушбу йигитлар содир этган ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари бўйича Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-модда, 1-қисми (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш) ҳамда 183-моддалар (Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик) тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Гулистон шаҳар Маъмурий судига кўриб чиқишлик учун юборилган.

Гулистон шаҳар Маъмурий суди қарорига кўра фуқаро Д.Э. ҳамда А.И.ларга БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима ҳамда 4 (тўрт) суткадан маъмурий қамоқ жазоси, фуқаро Ш.А.га нисбатан эса БҲМнинг 5 (беш) баравари миқдорида жарима ҳамда 3 (уч) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гулистонда йўл ўртасида рақсга тушган йигитларга жазо тайинланди