Шу йилнинг 14 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Наманган вилояти, Чуст шаҳридаги «Пансада» МФЙ ҳудудида жойлашган аёллар гўзаллик салонини «тозалаб кетди».
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 38 ёшли Шамсия Н.га тегишли бўлган салондан умумий баҳоси 10.000.000 сўмлик – 1 дона ноутбук, 1 дона планшет, 1 дона аёллар курткаси, 1 дона шапка, 1 дона соч дазмоли, 1 дона соч гафре дазмоли, 1 дона аёллар сумкаси, 1 дона растушовка аппарати, 1 дона соч қайчиси ва 10 қути киприк ўстириш ускуналари ҳамда ҳар хил косметика бўёқларини ўғирлаб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида, ҳодиса жойида мавжуд видеокузатув камерасидан олинган видеотасвирларни кўздан кечириш ҳамда олиб борилган бошқа тергов-тезкор тадбирлари натижасида, ўғирликни 16 ёшли Шамсиқамархон Қ. содир этганлиги аниқланган ҳамда ундан ўғирлик йўли билан қўлга киритилган нарсалар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Жиноят иши бўйича Шамсиқамархон Қ. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда сўроқ қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди