17:37 / 22.12.2020
1 807

Суд ҳукми устидан апелляция шикоятларини бериш муддатлари узайтирилмоқда

Суд ҳукми устидан апелляция шикоятларини бериш муддатлари узайтирилмоқда
Суд ҳукми устидан апелляция шиеоятлари бериш муддатлари узайтирилади. Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

"Жиноят-процессуал кодексида биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш муддати 10 кундан 20 кунга, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича апелляция шикоятларини бериш муддатлари 20 кундан 1 ойга қадар узайтирилмоқда.

Бундан ташқари, апелляция тартибида шикоят беришнинг ўтказиб юборилган муддатларини тиклаш асослари кенгайтирилмоқда. Худди шунингдек, кассация тартибида шикоят бериш муддатлари амалдаги 6 ойдан фарқли равишда 1 йил этиб белгиланмоқда.

Эътиборлиси, тикланиши мумкин бўлган муддатга чегара мавжуд эмас, тарафлар ҳар қанча муддат ўтганидан кейин ҳам ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи сақланиб қолмоқда
", дейди хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Суд ҳукми устидан апелляция шикоятларини бериш муддатлари узайтирилмоқда