
Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш мақсадида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.М. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина салонида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, ноқонуний сотиш мақсадида олиб кетилаётган 19 200 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.Ш. ўзига тегишли бўлган 13 440 дона пиротехника воситаларини ноқонуний тарзда сотаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар