08:14 / 25.12.2020
2 352

Алишер Шодмонов гидроксихлорохин АҚШ президенти мақтагани учун сотиб олинганини айтди

Алишер Шодмонов гидроксихлорохин АҚШ президенти мақтагани учун сотиб олинганини айтди
Алишер Шодмонов гидроксихлорохин АҚШ президенти мақтагани учун сотиб олинганини айтди. Бу ҳақда Тошкент тиббиёт академияси ректори, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Халқаро пресс-клубнинг «Пандемияга қарши курашда миллий тажриба» мавзусида навбатдаги сессияси давомида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».

«ЖССТ ва унинг Европа ҳудудий бюросига мурожаат қилганмиз. Президентимиз фармойишга асосан маблағ ажратиб берган. Биз ИВЛ, ПЗР аппаратлари ва дори сотиб олишимиз керак.

Минг афсус, ўша пайтда ЖССТда ҳам исботланган ҳеч қандай усул йўқ эди. Шундан келиб чиқиб қайси дори биринчи пайдо бўлган бўлса, АҚШ президенти биринчи бўлиб гидроксихлорохинни мақтаб чиқди, шу заҳоти уни сотиб олиш масаласи бошланди.

Дунё бўйича самара берадиган дорининг илмий асоси йўқ эди. Орқасидан фавипиравирни, нафақат сотиб олиб, захира яратилди, балки Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бошланди. Орқасидан ремдисивир, энг қимматбаҳо дори. Оғир реанимациядаги беморларни шу орқали сақлаб қолдик
», — деди собиқ вазир.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти мақтагани учун гидроксихлорохин сотиб олишни тасдиқлаган Алишер Шодмоновдан 2020 йил 6 июль куни «Qalampir.uz» нашрига берган интервьюсида ушбу дори юракка зарар бўлса ҳам, нега Ўзбекистонда фойдаланилаётгани ҳақидаги изоҳ сўралганда собиқ вазир журналистга «Нима, сиз фармацевтмисиз, сиз қаердан биласиз?», – дея жавоб қайтарган эди. Журналист бу маълумотни шифокорлар тасдиқлаганини айтгандан сўнг вазир бу маълумот нотўғрилигини таъкидлаган.

Маълумот учун, АҚШ президенти ҳам соҳаси бўйича фармацевт эмас, балки иқтисодчи ҳисобланади. Дональд Трамп безгакка қарши гидроксихлорохин ва хлорохин препаратларининг коронавирусни даволашдаги таъсирини бир неча бор ижобий баҳолаган. Хусусан, безгакка қарши препаратларнинг самарадорлиги ҳақида 2020 йил 19 март куни ўтказилган матбуот анжуманида айтган бўлиб, эртаси куниёқ унга бўлган талаб 46 баравар ошганди.

Июнь ойида клиник тажрибалар шуни кўрсатдики, гидроксихлорохин ва безгакка қарши бошқа дорилар COVID-19’ни даволашда самарали эмас. Препаратлар коронавирус оқибатида юз берган ўлимлар сонини камайтиришга ёки шифохонада ётиб даволаниш давомийлигига таъсир қилмаган. Шу ҳамда бошқа маълум ва нисбатан жиддий акс таъсирлари (аввало, юрак ритмининг бузилиши) сабаб бир қатор тадқиқотларнинг раҳбарлари текширувларни муддатидан аввал тўхтатди, АҚШнинг Озиқ-овқат ва дори воситалари сифати устидан санитар назорат бошқармаси (FDA) эса препаратни коронавирусга чалинган беморлар билан боғлиқ клиник тадқиқотлардан бошқа ўринда фойдаланиш учун рухсатномани чақириб олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алишер Шодмонов гидроксихлорохин АҚШ президенти мақтагани учун сотиб олинганини айтди