14:40 / 25.12.2020
1 843

“Янги йил” байрами арафасида маҳкумлар муддатидан илгари шартли озод этилди

“Янги йил” байрами арафасида маҳкумлар муддатидан илгари шартли озод этилди
Инсонпарварлик- инсоннинг қадри, эркинлиги, бахт саодати, тенг ҳуқуқлари тўғрисида, инсонийликнинг барча тамойилларини юзага чиқариш учун шарт шароитлар яратиб бериш ҳақида ғамхўрлик қилишни ифодаловчи тушунча. Инсон тақдири, халқ манфаатлари, мамлакат кишилари, ҳақида ғамхўрлик инсонпарварликнинг асосий масаласидир.

Ана шу мақсадда жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди томонидан 2020 йил 24 декабрь куни ўтказилган очиқ суд мажлисида Нурота туман ички ишлар органлари пробация гуруҳи ҳисобида турувчи 5 нафар маҳкумлар ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарганлиги, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тузалиш йўлига кирганлиги, жазонинг белгиланган қисмини ўтаганликлари сабабли уларга инсонпарварлик принципи қўлланилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли озод этилдилар.

З.Ибрагимов,
Жиноят ишлари бўйича
Нурота туман суди раиси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Янги йил” байрами арафасида маҳкумлар муддатидан илгари шартли озод этилди