09:20 / 26.12.2020
2 837

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Жиззах ҳокими ва унинг қизига тегишли ишни ўрганмоқда

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Жиззах ҳокими ва унинг қизига тегишли ишни ўрганмоқда
Куни кеча тармоқда Жиззах вилояти ҳокими фармойиши ва уни бажариш вилоят раҳбари қизига тегишли корхонага юклатилгани билан боғлиқ хабарлар тарқалганди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур воқеа юзасидан баёнот берди.

«Давлат харидлари соҳасидаги шартномаларнинг очиқ маълумотлар порталида эълон қилиниши натижасида тизим шаффофлашди.

Бундан ташқари оммавий ахборот воситалари, блогерлар ҳамда фаол фуқаролар саъй-ҳаракатлари туфайли мазкур соҳадаги коррупцион ва манфаатлар тўқнашуви акс этган бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳам юзага чиқмоқда.

Жумладан, Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси Жиззах шаҳрини ободонлаштириш мақсадида ўтказган танлови масаласи қатор муҳокамаларни келтириб чиқарди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўз ваколатлари доирасида мазкур ҳолат бўйича ўрганишни бошлади.
Ўрганишлар натижалари бўйича ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилади» - дейилади агентлик хабарида.

Бундан ташқари Агентлик томонидан давлат харидлари соҳасида учраётган тизимли қонун бузилиш ҳолатлари таҳлилидан келиб чиққан ҳолда мазкур жараёнда юзага келаётган коррупцион ҳолат ва манфаатлар тўқнашувини тартибга солувчи ва жавобгарликни кучайтиришни назарда тутадиган таклифлар ишлаб чиқилаётгани маълум қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Жиззах ҳокими ва унинг қизига тегишли ишни ўрганмоқда