18:53 / 26.12.2020
1 999

МИБ: Чортоқлик ота Янги йил байрами арафасида алимент пули ўрнига уй совға қилди

МИБ: Чортоқлик ота Янги йил байрами арафасида алимент пули ўрнига уй совға қилди
Чортоқлик ота 1 нафар фарзандининг 18 ёшга қадар бўлган давр учун тўланиши лозим бўлган алимент пули ўрнига 2 хонали хонадон совға қилди.
Бюронинг Чортоқ туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг хал қилув қарорига кўра қарздор Ғ.Бойҳановдан ундирувчи С.Аълоханова фойдасига бир нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздор билан ўтказилган тарғибот тадбири давомида “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга кўра, вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш имконияти борлиги тушунтириб ўтилди.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари, шунингдек тушунтиришлар самара берди. Томонларнинг ўзаро келишувга асосан фарзандининг 18 ёшга тўлгунга қадар 60.000.000 сўм алимент тўлови учун 2 хонали 53.92 кв.м уй-жойни турмуш ўртоғига нотариал тартибда расмийлаштириб берди.

Ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг 41-моддасига асосан амалда тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Чортоқлик ота Янги йил байрами арафасида алимент пули ўрнига уй совға қилди