10:17 / 27.12.2020
3 064

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форуми иштирокчиларига ўз сирини айтди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форуми иштирокчиларига ўз сирини айтди
2020 йилнинг 25 декабрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ёшлари форумида Президент Шавкат Мирзиёев кадрлар масаласида сўз юритди, деб хабар бермоқда «Дарё» нашри.

- "Илм ва таълимнинг қадрига етиб, давлатимизда илм ва таълим ўрганиш билан муҳит яратилса, боболаримизга муносиб ҳаёт ва келажакни қура оламиз. Агар шуни ҳозирги тарзда давом эттирсак, бугунги режаларимизни амалга ошириб, ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қилсак, албатта, натижа бўлади, мен бунга ишонаман.

Вилоятларда ҳам, Вазирлар Маҳкамасида ҳам ҳали биз кутгандек, мен кутгандек кадрларни топиш қийин ва тайёр кадрлар йўқ. Мен сизларга битта сиримни айтмоқчиман: нима учун ҳар сафар вилоятларга борганимда, 4-5 соат фаолларни тўплаб, уларни эшитаман? Чунки қуйи поғонадан забардаст, жўшқинлик билан кўзи ёниб, юртини севган кадрларни излайман.

Мана шу менинг сирим. Битта нарсани билинглар, мен сизларни излайман, сизлар шунга муносиб бўлишларингиз керак. Бугунги биринчи тарихий учрашувимиз доимий бўлсин. Меҳр кўзда, дейишади. Бир-биримизга бўлган меҳримиз абадий бўлсин!
", - деди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форуми иштирокчиларига ўз сирини айтди