08:17 / 28.12.2020
1 994

Нурмат Отабеков: Аҳолининг 70 фоизида коронавирусга қарши иммунитет шакллантира олсак, пандемияни енгамиз

Нурмат Отабеков: Аҳолининг 70 фоизида коронавирусга қарши иммунитет шакллантира олсак, пандемияни енгамиз
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков ССВ матбуот хизматига берган интервьюсида вакцина Буюк Британия ва бошқа бир қатор давлатларда аниқланган коронавируснинг янги штампига даво бўла олиш-олмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Фикримча, мутацияга учраган вируснинг пайдо бўлиши эндиликда эмлашнинг бефойда эканлигини билдирмайди. Бугунги кунга қадар ишлаб чиқилган вакциналарнинг аксарияти коронавируснинг боғловчи оқсилларини кодлайди. Демак, эмлаш тадбирлари амалга оширилгандан кейин ҳатто мутант-вирус билан касалланган тақдирда ҳам беморнинг иммун тизими ҳаракатга келади ва қувонарлиси, амалдаги иммун тизимини енгиб ўта оладиган даражада протеинларини ўзгартириши учун вирус бир қатор мутациялардан ўтиши шарт бўлади», — дея унинг сўзларини келтирган ССВ матбуот хизмати.

Шунингдек, грипп касаллиги вируслари ҳам тез-тез мутацияга учраши сабабли вакцина ҳар фаслнинг бошида янгиланиб турилиши ва шу йўл билан эмлаш самарадорлигига эришилишини эслатиб ўтган. «Бунинг учун коронавирусга қарши вакциналарни ҳам келгусида янгилаш керак бўлиши мумкин. Аммо пандемия даврида жамланган маълумотлар ва яратилган ишлаб чиқариш манбалари, шубҳасиз, кейинчалик аҳолини унчалик қиммат бўлмаган ва сифатли вакцина билан мунтазам таъминлаш имконини беради», — деб таъкидлаган Нурмат Отабеков.

Вакциналар ишлаб чиқилиши кўпчилик одамларга ушбу касалликдан ҳимояланиш имконини беришини қўшимча қилган.

«Фикримча, агар аҳолининг 70 фоизида иммунитетни шакллантира олсак (эмлаш орқали ёки касалланиш оқибатида), демак, биз пандемияни жиловлай оламиз, аниқроқ айтсак, биз уни енгамиз», — деган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нурмат Отабеков: Аҳолининг 70 фоизида коронавирусга қарши иммунитет шакллантира олсак, пандемияни енгамиз