11:25 / 28.12.2020
2 080

Қор кўчиш хавфи сабаб Тахтиқорача довони вақтинча ёпилди

Қор кўчиш хавфи сабаб Тахтиқорача довони вақтинча ёпилди
Қашқадарё ҳамда Самарқанд вилоятларини боғлайдиган Тахтиқорача довони автомобиллар қатнови учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

«Қор ёғиб, йўлнинг қатнов қисми музлагани, қор кўчиши, қуюқ туман тушиши эҳтимоли бўлгани сабаб Тахтиқорача довони орқали транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди», дейилади ИИБ хабарида.

Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳамда Қашқадарё вилояти Китоб туманини боғловчи Тахтиқорача довони М 39 Олмаота-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлида жойлашган. Бу йўл Қашқадарё вилоятининг Китоб ва Шаҳрисабз туманига борувчиларнинг йўлини яқин қилади. Бироқ довоннинг ёпилиши Самарқанд ва Қашқадарё ўртасида ҳаракат бутунлай чекланади дегани эмас. Машиналар қатновни Жом йўли орқали давом эттиришлари мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қор кўчиш хавфи сабаб Тахтиқорача довони вақтинча ёпилди