18:48 / 29.12.2020
2 064

Тадбиркорларни текширишга эълон қилинган мораторий яна бир йилга узайтирилади

Тадбиркорларни текширишга эълон қилинган мораторий яна бир йилга узайтирилади
Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаати давомида келаси йилда ҳам тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бўйича янада қулай шароитлар яратилишини маълум қилди.

Тадбирда туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларига берилган имтиёзлар келгуси йил якунигача узайтирилиши ва 20 минг тадбиркорнинг 400 миллиард сўмлик ер ва мол-мулк солиғини тўлаш муддатини яна бир йилга узайтириш таклиф этилди.

Бундан ташқари, 1 миллиард сўмгача давлат харидлари доирасида аванс миқдори 30 фоизга етказилиб, тадбиркорлар қўшимча 1,5 триллион сўмгача айланма маблағларга эга бўлади.

Маълум қилинишича, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ 5 мингга яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиб, уларнинг сони қисқартирилади ҳамда Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилади.

«Хабарингиз бор, бундан 4 йил олдин тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказишга мораторий эълон қилган эдик. Бунинг натижасида ўтган даврда тадбиркорлар сони 2 баробар кўпайиб, 400 мингтага етди. Шунинг учун мораторий муддатини яна бир йилга узайтиришни таклиф этаман.

Шу билан бирга, ҳукумат томонидан бозорда тенг рақобат муҳитини яратиш ва ҳалол-пок тадбиркорларни, такрор айтаман, замонавий технологиялар асосида ишлаётган виждонли тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида «яширин иқтисодиёт»ни қисқартиришга қаратилган механизмлар жорий этилади
», деди президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорларни текширишга эълон қилинган мораторий яна бир йилга узайтирилади