20:43 / 30.12.2020
3 113

«Тиктокерлар ‘ижоди’ беъманиликдан иборатлигини ўзлари ҳам тан олишади, лекин...»

«Тиктокерлар ‘ижоди’ беъманиликдан иборатлигини ўзлари ҳам тан олишади, лекин...»
Фото: Kun.uz
Ортда қолаётган йилда асосан беъмани видеолар платформаси – TikTok ижтимоий тармоғи Ўзбекистонда ҳам катта тезликда оммалашиб, баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди.

Журналист Бобур Акмалов ўзининг «Kun. Munosabat» рукнининг навбатдаги сонида «TikTok пандемияси» ҳақида ҳикоя қилувчи кўрсатув муаллифи Жамшидхон Зиёхонов билан бугунги ёшлар ҳаётидаги кўпчиликка номаълум саҳифалар ҳақида фикр алмашди.

«TikTok'нинг яхши ёки ёмон томонлари? Бу саволга кўрсатувни тайёрлаш жараёнида ҳам жавоб қидирдим. Тўғрисини айтсам, жавоб топишим жуда қийин бўлди. Ўзбекистондаги машҳур тиктокерлар билан гаплашдим, менда улар ҳақида ёмон таассурот қолгани йўқ. Ваҳоланки, мен улар ишлаётган видеоларга ёмон муносабатдаман.

Бу беъмани видеоларнинг ҳеч қандай фойдали томони йўқ. Менимча, бу болалар, яъни тикток аудиторияси сўраган нарсани бераётган тиктокерлар – ҳозирги тренддаги талабнинг қурбонлари.

Улар кўпчилиги видеолари беъмани эканини тан олишяпти. Кўпчилиги маънолироқ видеолар қилиб кўришган, лекин у видеоларни ҳеч ким кўрмаган. Аксинча, беъмани контентни томошабинлар кўпроқ кўриб, лайк қўйгани учун улар шунақа видеоларни ишлашяпти. Ва уларга катта-катта реклама таклифлари тушяпти.

Албатта, бунақа катта компаниялар келиб, йиллик шартномалар тузганидан кейин, тиктокерларнинг ўзларига ишончи ортади, қилаётган ишига танқидий муносабати камаяди. Шундай экан, беъмани видео олишда давом этаверишади. Чунки улар бўлмаса, ўрнига бошқалар шу ишни қилади.

Савия жуда ҳам саёзлашиб кетди? Ҳа, шундай. Буни бекорга пандемия деб атамадим. Илк марта тиктокка кириб кўрганимда, логикага тўғри келмайдиган, маза-матрасиз видеоларни шунчалик кўп одам кўраётгани, лайк босаётгани, муҳокама қилаётганини кўриб шокка тушганман.

Бунақа савиядаги контент тарқалишини камайтиришни истасак, уларни ўзимиз ҳам бошқаларга улашмаслигимиз, беҳуда вақт сарфлаб кўриб юрмаслигимиз керак», – дейди Жамшид Зиёхонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Тиктокерлар ‘ижоди’ беъманиликдан иборатлигини ўзлари ҳам тан олишади, лекин...»