Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти вояга етмаган қизнинг номусига тегишда айбланаётган хонанда Жасур Умиров иши бўйича терговнинг айрим тафсилотларини маълум қилди.
Тергов жараёнида аниқланишича, 2020 йил 13 июнь куни Ургут тумани Оқмачит маҳалласида яшовчи вояга етмаган фуқаро (2003 й.т.) ва унинг Каттақўрғон тумани Каттакўрпа маҳалласида яшовчи дугонаси (2003 й.т.) унинг таниши – хонанда Жасур Умиров билан яқиндан танишиш учун Каттақўрғонга борган.
Тергов хулосасида Жасур Умиров уларни танишининг уйига олиб боргани, пиво ичириб, қизнинг ожизлигидан фойдаланиб, номусига теккани айтилади.
Бундан ташқари, маълум бўлишича, Ж.Умировдан ташқари унинг икки таниши ҳам вояга етмаган жабрланувчининг номусига теккан.
Хонанда 21 декабрь куни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган эди. Унинг икки танишига нисбатан «гаров» эҳтиёт чораси қўлланган.
Олий суд ахборот хизмати берган хабарга кўра, ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўрилади.
Жиноят иши 6 январь куни ЖПКнинг 391-моддаси (жиноят ишининг ҳудудий жиҳатдан судловга тегишлилиги) тартибида, яъни жиноят содир этилган ҳудуддаги жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судига мазмунан кўриб чиқиш учун юборилди.
Жасур Умиров Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми «а» банди (шахснинг 18 ёшга тўлмаганини била туриб номусга тегиш) билан айбланмоқда.
Яна икки нафар шахс қизнинг номусига теккани аниқланган бўлса-да, уларга номусга тегиш айблови қўйилмаган. Судланувчилар А.З. ва Ш.Қ. Жиноят кодексининг 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 1-қисми ва 241-моддаси (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) 2-қисми билан айбланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Хонанда Жасур Умировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши судга оширилди

Ўзбекистонлик хонанда жиддий айблов билан қамоққа олинди

Прокуратура вояга етмаган қизни зўрлагани айтилаётган хонанда устидан қайта текширув тайинлади

Хонанда Жасур Умиров қамоқхонадаги кунлари ва жанжали ҳақида гапириб берди (видео)

Сурхондарёдаги фожиа. Бош прокуратура янги тафсилотларни маълум қилди

Тошкентда вояга етмаган қиз "зўрлаб" кетилгани аниқланди