22:30 / 07.01.2021
2 237

Ватан ҳимоячиси хотираси ёдга олинди

Ватан ҳимоячиси хотираси ёдга олинди
2000 йил август ойида мамлакатимизнинг жанубий чегараларини бузиб киришга уринган қабиҳ ниятли тўдага қарши курашда ўз жонини фидо қилганлар орасида сурхондарёлик сержант Муҳиддин Эштемиров ҳам бор эди. Юртимиз осойишталигига, халқимиз тинчлигига кўз олайтирган ғанимлар билан олишувда Муҳиддин Эштемиров ва унинг бир қатор қуролдошлари Ватан ҳимояси учун кўксини қалқон қилганди. Орадан йигирма йил ўтган бўлса-да, бугунги осуда ҳаётимиз учун ҳалок бўлганлар хотираси такрор ва такрор ёдга олинади.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи тасарруфидаги Термиз гарнизони ҳарбий хизматчилари 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни олдидан Муҳиддин Эштемиров хонадонида бўлдилар. Ҳарбий хизматчиларнинг йўқлови фарзандидан эрта айрилган Манзура ая Диллаева кўнглини тоғдай кўтарди. Манзура ая ўғлининг қаҳрамонлигини акс эттирувчи ҳар бир буюмга назар ташлар экан, Муҳиддинжонимни сизларнинг сиймоларингизда ҳамиша тирик кўраман, дея кўзига ёш олди. Жудолик қанчалик оғир бўлмасин, Манзура ая ўғли босиб ўтган ҳаёт йўли ҳақида гапириб беришга ўзида куч топа олди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари полковник Қодиржон Турсунов Манзура аяга таскин бериб, Муҳиддин Эштемиров каби ўғлонларнинг жасорати ҳамиша ёшлар учун мардлик намунаси бўлишини таъкидлади. Манзура аянинг хотиралари асосида бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг ҳарбий хизматчилар ўзлари билан олиб келган совғаларни хонадон эгасига топширдилар. Ўз навбатида Манзура ая Диллаева кўрсатилаётган ғамхўрликлар ва эътибор учун миннатдорчилик билдириб, юртимиз тинч-осойишта бўлишини тилаб дуо қилди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,
Термиз гарнизони

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ватан ҳимоячиси хотираси ёдга олинди