
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Сурхондарёда белгиланган қарор ва буйруқ талабларини бузган ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, деб хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.
2020 йилнинг 18 декабрь куни ижтимоий тармоқда «Термиз шаҳрида ГАИ ходими нима учун ҳайдовчига ялинмоқда?» сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги маълум қилинганди.
Ўтказилган хизмат текширувида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги Низоми ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими Б.Избасаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича хулоса қабул қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар