15:30 / 09.01.2021
2 247

2020 йил Ўзбекистонга қанча сайёҳ келганлиги маълум қилинди

2020 йил Ўзбекистонга қанча сайёҳ келганлиги маълум қилинди
Қайд этилишича, бу ҳақда “Спорт ва туризмни соҳаларини ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишларнинг танқидий-таҳлилий натижалари ҳамда 2021 йилги устувор вазифалар” мавзусида ўтказилган брифингда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилган.

«Коронавирус пандемияси туфайли юз берган глобал инқироз натижасида мамлакатимизда туризм соҳаси энг жиддий зарар кўрган соҳалардан бири бўлди. 2020 йилда жами 1 млн 504 минг турист ташриф буюрди. Бунда 261 миллион АҚШ доллари миқдорида туризм хизматини кўрсатдик»,- деди Абдуҳакимов.

Бош вазир ўринбосарининг айтишича, бу ишлар Ўзбекистонга коронавирус инфекцияси кириб келгунга қадар амалга оширилган.

2021 йилда барча ишларни умумий рақамлар орқали эмас, аниқ режалар ва рейсма-рейс йўналиш бўйича батафсил ҳисоб-китоб асосида амалга ошириш, зиёрат туризмига кўпроқ эътибор қаратилиши мақсад қилинган.

2021 йилда Ўзбекистонга 1 млн 700 минг нафар хорижий туристлар ташрифини таъминлаш бўйича режа қилинган. Бунинг натижасида туризм хизматлари экспорти 370 млн долларга етказилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2020 йил Ўзбекистонга қанча сайёҳ келганлиги маълум қилинди