2020 йилнинг декабрида Туркия полицияси томонидан шубҳали шахслар билан телефон орқали мулоқотда бўлишда гумон қилиниб қўлга олинган таниқли журналист Абдукарим Мирзаев қўйиб юборилди, унга нисбатан илгари сурилган гумонлар тасдиқланмаган.
Туркияда ўзбекистонлик журналист Абдукарим Мирзаев озодликка чиқарилди. Бу ҳақда 12 январ куни журналистнинг Telegram-каналида хабар берилди.
Туркиянинг Кастамону университети Коммуникациялар факультети журналистика бўлими магистранти Абдукарим Мирзаев 11 декабр куни турк полицияси томонидан қўлга олинганди.
Уни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш учун ёлланган адвокат вазиятни ўргангач, кимдир Абдукарим Мирзаевга тегишли рақам орқали шубҳали шахслар билан мулоқотда бўлгани ҳақида хабар бергани, ушбу маълумот ортидан журналист кузатилиб, сўнгра қўлга олинганини аниқлаган.
10 декабрдан 11 декабрга ўтар кечаси ҳарбий либосдаги тўрт киши, шунингдек, фуқаро кийимидаги шахслар Абдукарим Мирзаевнинг уйига келиб, тинтув ўтказган. Сўнг улар ҳужжатларни расмийлаштириб, журналистни олиб кетишганди.
Мирзаевга нисбатан гумонлар ўз тасдиғини топмаган. Шунга қарамай, у бир ой давомида депортация бўлинмасида қолишига тўғри келди.
Аввалроқ Абдукарим Мирзаев билан алоқада бўлган «шубҳали шахслар»га нисбатан гумонлар ҳам тасдиқланмагани маълум бўлганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Журналист Абдукарим Мирзаев Туркияда ҳибсда қолмоқда. Сўнгги маълумотлар

Шавкат Мирзиёев: «Журналист ва блогерларнинг овозини эшитишга мажбурмиз»

Туркияда қамоққа олинган Абдукарим Мирзаевнинг депортация қилинмаслиги маълум бўлди

Таниқли журналист Абдукарим Мирзаев Туркияда қамоққа олинди

Зоир Мирзаев: «Гўштни Қашқадарёдан Тошкентга қонуний йўл билан етказиб беришда камчилик бор»

«Мен журналист эмасман, деган баҳона ўринсиз» — Нажот Нур влогерларнинг тилга муносабати ҳақида