
Мажбурий ижро бюроси Юнусобод туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 14.12.2020 йилги ижро ҳужжатига асосан, қарздор А.А.дан ундирувчи С.И.нинг фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Қарздор ота томонидан алимент пуллари ўз вақтида тўлаб борилади. Бир нафар вояга етмаган фарзанднинг келажаги ва тақдирига бефарқ бўлмаган ажримдаги оила 04.01.2021 йилда давлат ижрочиси А.Юсупова томонидан олиб борилган профилактика ва ҳуқуқий тушунтириш ишлари сабаб қарздор ва ундирувчи ярашишига, оила тикланишига ҳисса қўшилди.
Эндиликда мазкур оиланинг бир нафар фарзанди ота-она бағрида улғаймоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар