09:09 / 15.01.2021
2 265

Юнусобод туманига янги ҳоким тайинланди

Юнусобод туманига янги ҳоким тайинланди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманига янги ҳоким тайинланди. Kun.uz'нинг маълум қилишича, шу вақтгача Тошкент шаҳри Бектемир тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Жаҳонгир Иброҳимов Юнусобод туманига ҳоким этиб тайинланган.

Олдинроқ 2018 йилдан буён Юнусобод тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Раҳмонбек Усмонов транспорт вазири ўринбосари бўлгани муносабати билан Юнусобод ҳокимлигидан кетганди. 14 январ куни Юнусобод тумани ҳокимлигида пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирокида ўтказилган сессияда Жаҳонгир Иброҳимов туманнинг янги ҳокими сифатида таништирилган.

Жаҳонгир Иброҳимов 1982 йил Тошкент вилоятида туғилган. 2006 йил Тошкент архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган. 2017 йилдан 2020 йилнинг августигача Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган. 2020 йил 25 августдан ҳозиргача Бектемир тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди. Бектемир туманига ким ҳоким бўлиши ҳозирча аниқ эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юнусобод туманига янги ҳоким тайинланди