Бухоро вилоятида «Жондор» автотураргоҳида автобус ёниб кетди. Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
ЙҲХББ матбуот хизмати берган дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 17 январь куни соат 09:30 ларда, Бухоро вилояти, Бухоро туманида жойлашган «Жондор» автотураргоҳининг охирги бекатида юз берган. Ёнғин 1962 йилда туғилган З.О. бошқарувидаги 76-йўналишда ҳаракатланувчи Isuzu автобусда содир бўлган.
![]()
Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Автобуснинг айрим қисмлари ёнғиндан зарарланган.
![]()
Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати
Мазкур ҳодиса юзасидан Бухоро тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

«Қамчиқ» довонида «Mercedes-Benz» ёниб кетди (фото)

Намангандаги газ-заправкада навбатда турган Damas ёниб кетди

Чилонзорда ёнаётган «Дамас» ичидан ҳайдовчи чиқариб олинди

Тошкентда 47-сонли йўналишда ҳаракатланувчи автобус ёниб кетди

Бухорода пахта ортилган юк машинасининг тиркамаси ёниб кетди

Қорақалпоғистонда «Damas» ёниб кетди