date
views 2 220

Наманганда МИБ ходимлари футбол куч синашди

Наманганда МИБ ходимлари футбол куч синашди
Мамлакатимизда спортни оммавийлигини таъминлаш, аҳоли айниқса турли соҳа вакиллари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимларида бугунги кунда 340 нафар ходим меҳнат қилмоқда.
Ходимлар ҳафтада икки маротаба ишдан сўнг ўзлари қизиққан спорт билан шуғулланишмоқда. Айниқса, Бюро органлари ходимлари ўртасида турли спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Ана шундай мусобақалардан бири 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилди. “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда спортнинг мини футбол тури бўйича ўтказилган мусобақада вилоят бошқармаси, Наманган шаҳар ва туманлар бўлимларининг ҳаваскор жамоалари майдонга тушишди. Наманган вилоят 1-сонли футбол маҳорати мактабига қарашли замонавий майдонларда бўлиб ўтган баҳслар муросасиз ўтди.

Қуръа натижаларига кўра бир-бирига рақиб бўлган жамоаларнинг майдондаги ҳаракатлари барчада қизиқиш уйғотди. Айниқса, ярим финал ва финал баҳслари ўзаро муросасиз, шиддаткорлик касб этди. Ярим финалга йўлланма олган Наманган шаҳар, Учқўрғон, Давлатобод ва Янгиқўрғон туманлари жамоалари ўзаро баҳс олиб бордилар. Муросасаз кечган ўйинларда Бюронинг Наманган шаҳар ва Учқўрғон тумани бўлимлари жамоаси финалда бир-бирига рақиб бўлишди.

Қизиқарли баҳсда Наманган шаҳар бўлими жамоаси йирик 8:0 ҳисобда ғалаба қозониб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Иккинчи ўрин Учқўрғон, учинча ўрин эса Давлатобод туман жамоасига насиб этди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга, шунингдек “Энг яхши дарбозобон”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши тўпурар” йўналиши соҳибларига қимматбаҳо совғалар тантанали топширилди.

Мажбурий ижро бюроси
Наманган вилоят бошқармаси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда МИБ ходимлари футбол куч синашди