20:09 / 18.01.2021
2 427

Шартли озодликка чиқарилган маҳкумлар электрон браслетлар орқали назорат қилинади

Шартли озодликка чиқарилган маҳкумлар электрон браслетлар орқали назорат қилинади
Жамоатчилик муҳокамасига эълон қилинган Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил учун давлат дастури лойиҳасида халқаро стандартлар ва инсонпарварлик тамойилини кенг жорий этган ҳолда жазони ижро этиш ва пробация хизматини такомиллаштириш назарда тутилмоқда.

Президент фармони лойиҳасида тегишли ташкилотлар зиммасига 2021 йил 1 июн ойигача:
  • халқаро стандартлардан келиб чиқиб, 25та манзил-колонияларни босқичма-босқич қисқартириш;
  • биринчи марта озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган ва қатъий тузалиш йўлига ўтган маҳкумларни манзил-колонияга ўтказиш амалиётини бекор қилиб, уларни жазони енгилроғи билан алмаштириш асосида тўғридан тўғри пробация назоратига олиш тартибини жорий қилиш;
  • жазони енгилроғи билан алмаштириш ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш ваколатини жазони ижро этиш муассасаларидан янги ташкил этиладиган инсонпарварлик комиссияларига ўтказиш;
  • пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атворини назорат қилиш, уларни ижтимоий мослаштириш ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш механизмларини кучайтириш;
  • пробация назоратидаги шахсларнинг хатти-ҳаракатларини, уларга электрон браслет воситасини таққан ҳолда, реал вақт режимида электрон кузатиш ва мониторинг қилиш тартибини жорий қилиш;
  • «пробация фаолияти» таълим йўналиши ва мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш;
  • ҳокимликлар ҳузуридаги озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари фаолиятини такомиллаштириш каби бир қатор муҳим чораларни назарда тутувчи қарорлар лойиҳаларини тайёрлаш ва қабул қилиш учун киритиш вазифаси юкланган.

Малумот учун, пробация – маҳкумларга қонун ҳужжатларига мувофиқ озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни қўллаш тизими ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шартли озодликка чиқарилган маҳкумлар электрон браслетлар орқали назорат қилинади