Тамаки маҳсулотларининг яширин айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Чортоқ туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида чегара олди ҳудудида харакатланаётган фуқаро Ж.Х. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 15 миллион сўмлик 1000 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб воқеа жойида ҳаракатланаётган “Дамас” русумли автомашина ҳам тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Ушбу автомашинада ҳам муқаддам қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган қиймати 81 миллион сўмлик
5370 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

350 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

“Кобальт”даги 5500 дона тамаки маҳсулотлари манзилга етиб бормади

60 миллион сўмлик товар-моддий бойликларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

«Lacetti»га яширилган тамаки ва парфюмерия маҳсулотлари

1,1 миллиард сўмлик «тамаки» ва «пиротехника» операцияси фош этилди