07:00 / 20.01.2021
1 969

Шавкат Мирзиёев: «Демократия йўлини қатъий давом эттирамиз»

Шавкат Мирзиёев: «Демократия йўлини қатъий давом эттирамиз»
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистонда бундан буён ҳам оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама ривожлантириш масаласи ҳукуматнинг доимий эътиборида бўлади. Бу ҳақда 19 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида сўз борди, дея хабар бермоқда «Дарё».

«Кўриб турибсизлар, биз жамиятимизда демократия, очиқлик, ошкоралик, эркинлик муҳитини яратяпмиз ва бу йўлни қатъий давом эттирамиз. Бундан буён ҳам сўз ва ижод эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама ривожлантириш масаласи доимий эътиборимизда бўлади. Фақат ахборот майдонида фаолият кўрсатаётган журналист ва блогерлар бу борада қабул қилинган қонун талаблари ҳаммага бирдек баробар эканини эсдан чиқармасликлари керак.

Унутмаслик керакки, оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда холис ахборотларнинг ўз вақтида бериб борилиши тарқалаётган ёлғон маълумотларнинг олдини олади
», — деди давлат раҳбари.

Президент Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу масалалар юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиши зарурлигини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: «Демократия йўлини қатъий давом эттирамиз»