Тошкентда тўрт автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

Тошкентда тўрт автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)
Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Кичик ҳалқа йўлида тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар берди шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Lacetti йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, Toyota Camry билан тўқнашган, ундан кейин Matiz ҳамда Mazda’га урилган.

Ҳодиса натижасида Matiz ҳайдовчиси, Toyota Camry ҳайдовчиси ва йўловчилари – унинг рафиқаси ва вояга етмаган фарзанди жароҳат олган. Жароҳатланганлар тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар