20:34 / 23.01.2021
1 767

«Мен ҳам узоқ қишлоқдан чиққан одамман...» – Шавкат Мирзиёев

«Мен ҳам узоқ қишлоқдан чиққан одамман...» – Шавкат Мирзиёев
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Бухоронинг «Низомий» маҳалласида қурилган янги уйларни бориб кўргани ҳақида хабар берилганди. Президент ушбу уйларнинг бирига кўчиб келган меҳнат фахрийси Неъмат ота Хотамов хонадонига кирди. Дастурхон атрофида дилдан суҳбат бўлди.

«Бугун ман бу ерга келишимдан мақсад мана шу Бухоронинг эртанги куни, ёшларимизга бўлган эътибор, ёшларимизнинг эртанги куни ва халқимизнинг шароитини тўғрилаш», – дейди Шавкат Мирзиёев.

Неъмат ота Хотамов аввал шароити йўқ уйда яшаб қийналгани, бу уйни эса 1 йилда қуриб беришганини таъкидлади. Президент билан суҳбатлашган хонадон бекаси янги уйдан мамнун эканини билдириб, Шавкат Мирзиёевга раҳмат деди.

«Аввало, сизга раҳмат, шуларни юрагингиздан айтганингиз учун. Мен ўзим қийналиб ўсганман, узоқ қишлоқдан чиққан одамман. Меҳнатим билан ўқишга кириб, одамларнинг армонини, қийналганини билганман», – деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 21 январда Бухоро вилоятига ташриф буюрганди. Ташриф давомида Президент тўртта туман фаоллари билан учрашди, «Бухоро Варнет» агросаноат мажмуасини бориб кўрди, Bukhara Cоттон Textile корхонаси фаолияти билан танишди.

Бундан ташқари, Президент IT-Park’ни бориб кўрди ва ёшлар билан суҳбатлашди. Шундан сўнг Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)