Фото: ИИББ
Жорий йилнинг 21 январь куни Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига Бўстонлиқ туманида яшовчи икки нафар фуқаро ариза билан мурожаат қилган.
ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, улар ўз аризасида «Чимён» дам олиш маскани ҳудудида уч нафар номаълум шахс 3 та 100 АҚШ долларлик қалбаки купюрани 3 миллион 25 минг сўмга айирбошлаб, номаълум томонга кетгани маълум қилиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора қўришни сўраган.
Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қайд этилган ҳолатни содир этганликда гумонланган уч нафар фуқаронинг шахси аниқланиб, бир соат ичида икки нафари ушланган.
Гумонланувчилар – Қўқон шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган И.К. ҳамда Данғара туманда яшовчи 1995 йилда туғилган А.А. эканлиги аниқланиб, улардан 4 та 100 АҚШ миқдоридаги қалбаки купюралар далилий ашё сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, учинчи шахсни ушлашга қаратилган тезкор-қидирув тадбири давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди