Президент матбуот хизмати Шавкат Мирзиёевнинг 22—23 январь кунлари Бухоро вилоятига амалга оширган сафарига бағишланган махсус репортаж эълон қилди. Рус тилида тайёрланган 25 дақиқалик кўрсатувда, жумладан, президентнинг Бухоро шаҳридаги Неъмат ота Ҳотамов хонадонига ташрифи тафсилотлари ҳам кўрсатиб ўтилган.
Президент Бухоро шаҳрининг «Низомий» маҳалласида қурилган замонавий уйларни бориб кўргани ҳақида хабар берилган эди. Илгари бу ҳудудда пана-пастқам, каназилацияси йўқ уйлар бўлиб, «шаҳар кўркини бузиб турган». 2020 йилда бу ерда етти қаватли уйлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилди.
Репортаж муаллифининг таъкидлашича, «Ҳотамовлар оиласи юксак мартабали меҳмоннинг келишига тайёргарлик кўриб қўйган эди, аммо президент остонада пойабзалини ечгани хонадон эгаси учун мутлақо кутилмаган ҳол бўлди». Видеода Неъмат Ҳотамов президентга пойабзални ечмай кириши мумкинлигини айтишга тараддудланиб, шошилиб қолганини кўриш мумкин.
— Shukhrat (@bankir2102) January 25, 2021
Президент хонадонда яратилган шароитлар билан қизиққан. Бу вақтда уй эгасининг невараси «қонун-қоидасида ёзилганидек қилиб», президентга чой узатган. «У ўз ҳис-ҳаяжонини базўр ушлаб турганини сезиш мумкин», — дейди кадр ортидаги овоз. Шу вақтда унинг бувиси вазиятни дарҳол назоратга олиб, кўз қараши билан «ушбу тадбир протоколи бўйича» чойни энди кимга узатиш кераклигини неварасига уқтирган. «Бу ерда энди устуворлик ёшга қараб белгиланади», — дейди репортаж муаллифи.
— Shukhrat (@bankir2102) January 25, 2021
Дастурхон атрофида кечган дилдан суҳбат давомида президент Шавкат Мирзиёев ўзи ҳам қийналиб ўсгани, узоқ қишлоқдан чиққан одам эканини таъкидлагани ҳақида аввал хабар берилган эди. «Меҳнатим билан ўқишга кириб, одамларнинг армонини, қийналганини билганман», — деган эди давлат раҳбари Ҳотамовлар оиласи вакиллари билан суҳбатда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди