15:30 / 28.01.2021
1 942

Тошкентда мактаблардаги техникаларни ўғирлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Тошкентда мактаблардаги техникаларни ўғирлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Тошкентдаги мактабларда ўғирлик содир этиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди, деб хабар беради Тергов департаменти.

Маълум қилинишича, 17 январь куни Бектемир туманида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг директори Бектемир тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, мактаб биносидаги ўқитувчилар хонасида турган 17 дона Jooyon русумли компьютер техникалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари номаълум шахслар томонидан ўғирланганлигини билдирган.

Ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б,в,г» (ўғрилик) бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни психотроп моддалар таъсирида бўлган 29 ёшли Д.О., 20 ёшли Н.А. ва 26 ёшли Б.Т. содир этганлиги аниқланган ҳамда улардан компьютер мосламалари ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Олиб борилган дастлабки тергов давомида ушбу жиноий гуруҳ Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида ҳам ўғирлик жиноятини содир этганлиги аниқланган.

Дастлабки тергов жараёнида мазкур жиноят ишида гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда мактаблардаги техникаларни ўғирлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди