date
views 1 585

125 грамм заҳри қотилнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

125 грамм заҳри қотилнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Бугунги кунда гиёҳвандлик бутун дунё халқлари бошига кўплаб кулфатларни келтирмоқда. Юртимизда бу иллатнинг олдини олиш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, Оҳангарон тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро С.З. бошқарувидаги бўлган “Нексия” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро И.Ш.нинг эгнидаги кийимининг ўнг чўнтагида бир дона рангсиз скотч билан ўралган, ўзига хос ўткир ҳидли, оғирлиги 125 грамм бўлган, гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 125 грамм заҳри қотилнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди