date
views 1 684

Собиқ ходимга ўз вақтида тўланмаган 76,5 млн. сўм миқдорида ойлик иш ҳақи ундириб берилди

Собиқ ходимга ўз вақтида тўланмаган 76,5 млн. сўм миқдорида ойлик иш ҳақи ундириб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 14.01.2021 йилдаги 2-1002-2102/380-сонли суд буйруғига асосан, қарздор АЖ “O`zbekneftgaz”дан ундирувчи А.Махмудов фойдасига жами 76 млн. 573 минг сўм миқдорида ойлик иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро иши 19.01.2021 йилда Бюронинг Яшнобод туман бўлими юритувига келиб тушган эди.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг номига расмийлаштирилган моддий қийматликлар ўрганилиб, Қонунда белгиланган тартибда банд солинган ва ундирувни қарздор номига расмийлаштирилган моддий қийматликларга қаратиш юзасидан мажбурий ижро чоралари кўрилган.

20.01.2021 йилдаги тўлов топшириқномага асосан, ундирувчи А.Махмудов фойдасига ундирилиши лозим бўлган жами 76 млн. 573 минг сўм миқдорида ойлик иш ҳақи тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати иш юритуви тамомланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Собиқ ходимга ўз вақтида тўланмаган 76,5 млн. сўм миқдорида ойлик иш ҳақи ундириб берилди