16:00 / 31.01.2021
1 914

“Ласетти”да яширилган телефонлар манзилга етиб бормади

“Ласетти”да яширилган телефонлар манзилга етиб бормади
Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётга қарши кураш, хусусан, юртимизга товарларни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Янгиқўрғон туманидаги Қизилёзи МФЙ ҳудудида фуқаро А.Ш. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашина салони ва юкхонасининг яширин жойларига жойланган, юртимизга қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 146 миллион сўмлик 73 дона уяли қўл телефонлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ласетти”да яширилган телефонлар манзилга етиб бормади