16:43 / 31.01.2021
1 505

422 грамм заргарлик буюмларини яширинча олиб кириш режаси фош этилди

422 грамм заргарлик буюмларини яширинча олиб кириш режаси фош этилди
Заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, “Навоий” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига халқаро почта жўнатмалари орқали олиб келинган товарлар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Кўрик натижасида куръерлик ташкилоти томонидан тақдим этилган электрон ва қоғоз шаклидаги юк хужжатларда кўрсатилмасдан божхона назоратидан яширилган, жами 422 гр., умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қарийб 13 млн. сўмга тенг бўлган, заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 422 грамм заргарлик буюмларини яширинча олиб кириш режаси фош этилди