18:20 / 03.02.2021
1 694

МИБ: Уйчида жамият фойдасига 670 млн. сўм ундириб берилди

МИБ: Уйчида жамият фойдасига 670 млн. сўм ундириб берилди
Мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими иш юритувида Наманган вилоят иқтисодий судининг 10.12.2020 йилдаги 4-1602-2001/484-сонли ижро варақасига асосан қарздор “MEGA TEKSTILE” МЧЖ дан ундирувчи “MRT TEXTILE” МЧЖ фойдасига жами 670.127.451 сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ушбу ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 28.12.2020 йилда келиб тушган ва давлат ижрочисининг “ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида” ги қарори қабул қилиниб, ижро қилишлик учун қарздорга ва тарафларга Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан маълумот учун юборилган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздор “MEGA TEKSTILE” МЧЖнинг мулкий аҳволи ўрганилиб, банкдаги аниқланган ҳисоб-рақамларига инкасса топшириқномалари юборилиб, барча ҳисоб-рақамларига тақиқ қўйилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор “MEGA TEKSTILE” МЧЖ дан 11.01.2021 йилда 80,0 млн. сўм, 19.01.2021 йилда 34,0 млн. сўм, 27.01.2021 йилда 556,1 млн. сўм жами 670,1 млн. сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ундирувчи “MRT TEXTILE” МЧЖга ўтказиб берилиши таъминланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Уйчида жамият фойдасига 670 млн. сўм ундириб берилди