
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи Олтиариқ туманидан бошланди. Давлатимиз туманда ташкил этилган янги узум боғида вилоятнинг қишлоқ хўжалиги тармоқлари салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу борада режалаштирилган истиқболли режалар билан танишди.
Президентимиз шу ерда олтиариқлик машҳур фермер, Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муротова билан суҳбатлашди.
«Кейинги пайтда бироз мазам бўлмай, бир муддат даволанишимга тўғри келди. Президентимиз ҳамиша соғлигимдан хабар олиб, йўқлаб турди. Пойтахтдаги энг нуфузли шифохонада даволанишимга бош-қош бўлди.
Бугунги юзма-юз суҳбатимизда Шавкат Миромонович жуда ҳам кайфиятимни кўтарди. Бу учрашувдан беҳад мамнун бўлиб, ҳаётга, яшашга бўлган иштиёқим янада ошди», дейди Лолахон Муротова.
Ботир Мадиёров
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар