20:53 / 06.02.2021
1 735

Очиқлик ва ошкораликни таъминлашда ҳамкорлик

Очиқлик ва ошкораликни таъминлашда ҳамкорлик
Ҳар қандай давлатнинг обрў-эътибори, нуфузи унда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари қай даражада таъминлангани билан баҳоланади. Фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш бевосита суд органлари билан боғлиқдир.

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашда, фуқароларнинг конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишда, жамиятда адолатни қарор топтиришда суд органларининг фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Ўтган йиллар давомида суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар суд органлари ва судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлашга қаратилди.
Шу жумладан Давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ҳамкорлиги пухта йўлга қўйилгандагина жамият олдида турган масалалар самарали ҳал этилади.

Худди шунингдек, суд органлари билан ОАВнинг ҳамкорликда ишлаши натижасида турмушимиздаги муамолар тўлақонли ечимини топади.
Жорий йилнинг 5 февраль куни Навоий вилоят судининг тадбирлар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5482-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда маҳаллий журналист ва блогерлар учун суд органларининг очиқлиги ва шаффофлиги масалалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Навоий вилоят прокуратураси, Навоий вилоят ИИБ ходимлари, Навоий вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати, Навоий вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси ходимлари, Навоий вилоят телерадиокомпанияси, Ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси вакиллари, маҳалла раислари ва фаоллари, шунингдек “Маънавият кўзгуси” ва “Муқаддас бурч” газеталарининг таҳририят журналистлари ва блогерлар иштирок этди.

Мазкур анжуманда дастлаб Навоий вилоят судлари томонидан 2020 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан ахбороти тингланди.

Кун тартибининг иккинчи масаласи юзасидан вилоят судининг судьяси А.Сафаров маърузага чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини анжуман иштирокчилари эътиборига етказди.

Хусусан, анжуманда суд процессларини ўзига хос жиҳатлари, бу жараёнда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан кенг кўламли тушунтиришлар берилди. Шунингдек, судларда суд органлари фаолияти юзасидан маълумотларни жамоатчиликка етказиш мақсадида матбуот хизмати иш бошлаганини маълум қилди.

Анжуман давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6127-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан оммага ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Анжуманда журналист ва блогерлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, жумладан суд процессларини ОАВда ёритишнинг ўзига хос жиҳатлари юзасидан кенг қамровли тушунчага эга бўлганлигини таъкидлаб ўтишди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Очиқлик ва ошкораликни таъминлашда ҳамкорлик