950
Сергелида фуқарога қарийб 4,5 минг долларга ер олиб беришни ваъда қилган “мансабдор”лар ушланди

Сергели туманида фуқарога ер олиб беришни ваъда қилган “мансабдор” фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам бир неча марта фирбгарлик жиноятлари учун судланган фуқаролар Н.Ф.(аёл), Д.У. ва У.К.лар олдиндан тил бириктириб, фуқаро В.С.нинг ишончига киришиб, унга шериги У.К.ни гўёки Сергели туман ҳокимлигида ишловчи мансабдор шахс сифатида кўрсатишиб, унга туманда бўш турган 10-12 сотих ер майдонига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 4300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми, 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Тошкентда мансабдор катта сумма билан ушланди

Қўқон Давлат педагогика институтига ўқишга киритиш учун 5 минг доллар олган шахс ушланди

ТДТУнинг Термиз филиалига ўқишга киритиб қўйиш учун 5 минг доллар олган шахс ушланди

Асакада сохта диплом ваъда қилган коллеж ҳисобчиси 1100 доллар пора билан қўлга тушди

Қўлга олинган дирекция мутахассисининг бошқа жиноятлари ҳам аниқланди

Наманганда 1 миллион долларлик банкнотани 10 минг долларга сотаётган фуқаро ушланди