11:48 / 08.02.2021
2 249

ДХХ давлат ва хокимият идораларида кузатилган қонун бузилиши билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди

ДХХ давлат ва хокимият идораларида кузатилган қонун бузилиши билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди
Андижон вилояти ички ишлар бошқармасининг катта терговчиси ҳамда вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи ўзаро келишган ҳолда жиноят иши доирасида Жиноят Кодексининг 1412 ва 182-моддалари билан айбланаётган фуқарога суд идораларидаги мансабдор шахслар орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам беришларини айтиб, унинг опасидан 12 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

ДХХ ходимларининг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида мазкур шахслар сўралган пулни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бўлими давлат ижрочиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, иш юритувидаги ижро иши юзасидан гидропоника технологияси асосида иссиқхона ташкил этган фермер хўжалигининг электр энергиясидан бўлган қарздорлиги бўйича ижро ҳаракатларини тугатиб беришини айтиб, эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс сўралган пулни олган вақтида ушланди.

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани архитектура бўлимининг собиқ ходими маҳаллий фуқарога Сирдарё тумани «Адолат» МФЙ ҳудудидан 12 сотих ер майдонини ажратиш тўғрисида туман хокими қарорининг чиқарилиши учун керак бўладиган ҳужжатларни расмийлаштиришда ва ушбу ер майдонида қурилиши режалаштирилаётган ёрдамчи хўжалик биносининг эскиз лойиҳаси ҳужжатларини тайёрлашда ёрдам беришини айтиб, эвазига 1200 АҚШ доллари сўрайди.

Аввалига у 200 АҚШ доллари эквиваленти ҳисобида 2 млн 100 минг сўм олади, кейинроқ эса 900 АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ва Департаментнинг вилоят бошқармалари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида, у 900 АҚШ долларининг маълум бир қисмини Сирдарё туман қурилиш бўлими бошлиғига беришини айтади. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу мансабдор шахс қурилиши режалаштирилаётган ёрдамчи хўжалик биносининг эскиз лойиҳаси ҳужжатларини тасдиқлаб бериш ҳамда ушбу ерга эгалик қилиш ҳуқуқи бўйича туман хокимининг қарори чиқарилиши учун лозим бўлган ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 400 АҚШ долларини ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ давлат ва хокимият идораларида кузатилган қонун бузилиши билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди