18:52 / 10.02.2021
1 716

“Рақамсиз” жўнатма, “майда тошчалар” ва “кукунсимон модда”

“Рақамсиз” жўнатма, “майда тошчалар” ва “кукунсимон модда”
Божхона хизмати ходимлари томонидан мамлакатимизга халқаро почта ва халқаро курьерлик жўнатмалари орқали ноқонуний йўллар билан кириб келаётган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга нисбатан аёвсиз кураш олиб борилмоқда.

Жумладан,Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Нидерландия давлатидан Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Д.А. номига келган рақамсиз почта жўнатмаси шубҳа остига олиниб, божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, конверт ичида шаффоф полиэтилен пакетга жойланган 10,04 грамм N-метил-3-4-метилэндиоксиамфетамин гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Навбатдаги ҳолатда эса, мазкур давлатдан яна бир фуқаро К.А. номига келган почта жўнатмасида умумий оғирлиги 57,1 граммни ташкил этувчи 98 дона таблетка кўри нишидаги, майда тошчалар ва кукунсимон кўринишдаги моддалардан иборат “МДМА” номли гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Рақамсиз” жўнатма, “майда тошчалар” ва “кукунсимон модда”