13:56 / 11.02.2021
1 950

Рухсат бор фақат тартибга риоя этиш керак...

Рухсат бор фақат тартибга риоя этиш керак...
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девонига Тошкент вилояти ҳудудида туризм соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланувчи “НУР” МЧЖ дан (номи ўзгартирилган) келиб тушган мурожаатда корхонага маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар томонидан тунги вақтда фаолият олиб бориш учун тўсқинлик қилинаётганлиги сабабли ишчилар сонини қисқартиришга мажбур бўлаётганлиги ва банкдан олинган кредит маблағларини белгиланган муддатда қайтаришда муаммоларга дуч келаётганлиги баён қилинган.

Масала юзасидан Вакил Девонининг ташаббуси билан маҳаллий ҳокимият, ички ишлар ва бошқа маъсул идора вакиллари иштирокида тузилган Ишчи гуруҳ мазкур маскан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги “Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 624-сонли қарори билан белгиланган талабларга жавоб бериши ва тунги вақтларда ҳам асосий йўналиши бўйича мижозларга хизмат кўрсатишни давом эттириши мумкинлиги тўғрисида якуний хулосага келинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рухсат бор фақат тартибга риоя этиш керак...