18:53 / 11.02.2021
1 621

Рус вакцинасини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш бошланди

Рус вакцинасини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш бошланди
Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатимизда барқарор эпидемиологик вазиятни сақлаб қолиш мақсадида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилингани хабар қилинганди.

Унда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Б.Юсупалиевнинг Ўзбекистон делегациясининг Россиянинг «Sputnik V» коронавирус вакцинасини ўрганиш юзасидан ушбу мамлакатга ташрифи натижалари бўйича ҳисоботи эшитилди.

Унда «Sputnik V» вакцинаси учинчи босқич клиник синовлари якунига етказилганлиги ҳамда Россия Федерациясида рўйхатдан ўтказилганлиги, шунингдек, ушбу вакцинани Ўзбекистонда сертификатлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича таклифлар келиб тушганлиги таъкидланди.

Россия Федерацияси томонидан тақдим этилган учинчи босқич клиник синовлари натижалари таҳлили муҳокама қилинди ва бирламчи босқичда сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш мумкинлиги маъқулланди.

Шу билан бирга Инновацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда Хитойнинг «Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd» компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши «ZN2001» вакцинасининг Ўзбекистонда 2020 йил декабрь ойидан бошлаб 7 мингдан ортиқ кўнгиллиларда ўтказилаётган учинчи босқич клиник синовлари, шу жумладан, ҳозирги кунга қадар бирорта вакцина қабул қилган кўнгиллида унинг ножўя таъсири кузатилмаганлиги бўйича ахбороти тингланди.

Йиғилишда Санитария-эпидемиология хизматига Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни ўтказиш алгоритми ва алоҳида тартибини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.

Бунда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга ошириш, шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахсларни эмлаш назарда тутилади:

- 65 ёшдан ошган қариялар ва кексалар;
- сурункали касалликлари бор шахслар;
- тиббиёт ходимлари;
- мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;
- аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рус вакцинасини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш бошланди