23:44 / 13.02.2021
1 946

«Чилимхона қилиб қўйилган эди». Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Мовий гумбазлар» ресторани олдидаги хиёбон ҳақида

«Чилимхона қилиб қўйилган эди». Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Мовий гумбазлар» ресторани олдидаги хиёбон ҳақида
Тошкент шаҳридаги «Мовий гумбазлар» ресторани олдидаги хиёбонда 2019 йилда 6 миллиард сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бу ҳақда 13 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Истиқлол» мажмуасининг қурилиш масаласида жамоатчилик вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтди.

«Мен бу ерга икки йил аввал келган эдим. Ерда ётган нарсаларни кўриб, бу ерга биров оиласи билан келмасди», — дея пойтахт ҳокимидан иқтибос келтирмоқда, «Дарё» нашри.

«Мовий гумбазлар» ресторани стол, креслолар олиб чиқиб чилимхона қилиб қўйган эди. Уларни олдирдик, тозалатдик, ноқонуний қурилишларни олиб ташладик, чиройли жойга айлантирдик. Бунга 6 миллиард сўм пул сарф қилинди. Ҳамма «бюджет пулими» деб сўраши мумкин. Йўқ, мен ўз шахсий маблағимдан қилганман», — деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Тошкент шаҳар ҳокимининг алоҳида таъкидлашича, «Мовий гумбазлар» ресторани олдидаги хиёбон у учун ҳам муқаддас жой.

«Бу жойда менинг ҳам ёшлигим ўтган, кўпчиликка ўхшаб мен ҳам, шу хиёбонни сақлаб қолишни хоҳлайман. Мен ҳам Тошкентда 46 йилдан буён яшайман», — дея қўшимча қилди пойтахт раҳбари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Чилимхона қилиб қўйилган эди». Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Мовий гумбазлар» ресторани олдидаги хиёбон ҳақида