07:30 / 16.02.2021
2 394

“Россиядаги эрингга юбораман”: оилали аёлни шантаж қилган товламачи жиноят устида ушланди

“Россиядаги эрингга юбораман”: оилали аёлни шантаж қилган товламачи жиноят устида ушланди
Сурхондарё вилоятида оилали аёлни видео билан шантаж қилган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 4 февраль куни 40 ёшли Нодира Б. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 31 ёшли Баҳром У.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Эркак аёлнинг видео тасвирини интернетдаги ижтимоий тармоқларига тарқатиш ва унинг Россияда ишлаб юрган турмуш ўртоғига юбориш билан қўрқитган. Видеони ўчириш ташлаш учун 500 доллар талаб қилган.

Эркак жабрланувчидан 5,2 миллион сўмни олаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИО ФМБ Баҳром У.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатган. Дастлабки тергов давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Россиядаги эрингга юбораман”: оилали аёлни шантаж қилган товламачи жиноят устида ушланди