14:37 / 16.02.2021
1 000

Адлия вазири: «Яқин кунларда 2 мингта ҳукумат ҳужжати бекор қилинади»

Адлия вазири: «Яқин кунларда 2 мингта ҳукумат ҳужжати бекор қилинади»
Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг айтишича, қонун ҳужжатларини экспертиза йўналиши жуда аҳамиятли йўналиш ҳисобланиб, ҳозирда вазирликка келаётган ҳужжатларнинг 33 фоизи қайтариб юборилмоқда.

«2020 йилда 400тага камроқ ҳужжат келиб тушди. 2300та ҳужжат экспертизага келган бўлса, уларнинг ҳар учтадан биттасини - 33 фоизини вазирлик ўтказмади. Бу жуда юқори фоиз, деб ўйлаймиз. Чунки биз сифат нуқтайи назаридан корзинкага ишлаяпмиз.

Идоравий ҳужжатлар бўйича 50 фоизгача ҳужжатларни рўйхатдан ўтказмасдан қайтариб юборяпмиз. Бу ташкилотнинг ўзига тегишли буйруқлар эмас, балки бутун жамиятимизга тегишли умуммажбурий нормалар тўғрисида гапиряпмиз
», – деди Русланбек Давлетов вазирликнинг йил якуни бўйича ўтказилган очиқ мулоқотда.

Kun.uz нашрининг хабар беришича, ҳозирда қонунчиликда гильотина – кесиб ташлаш услуби қўлланилмоқда.

«Бизда қонун ҳужжатларининг базаси жуда катта. Охирги 4-5 йилда мустақилликка эришганимиздан буён қабул қилинган қонун ҳужжатларнинг 25 фоизини қабул қилдик. Қонунлар кўп бўлса тадбиркорлар ва фуқаролар тушуниши қийин бўлади.

Шунинг учун 500та президент ҳужжати бирданига бекор бўлди, 400та идоравий ҳужжатни бекор қилдик. Бу осон бўлмади. Чунки вазирликлар ўзини 1995 йилда қабул қилинган ҳужжатини ҳам керак бўлиб қолиши мумкин дея, бекор қилишга қаршилик қилди. Қийин суҳбатларимиз бўлди, вазирлар ҳам ўзгаряпти, буни қила олдик. Ҳозир яна 2 мингта ҳукумат ҳужжати бекор қилинишга тайёр турибди. Бугун-эрта имзоланиши керак. Бунинг орқасидан бутун қонунчилик массивимизни 10 фоизга мақбуллаштирамиз
», – дея қўшимча қилди вазир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Адлия вазири: «Яқин кунларда 2 мингта ҳукумат ҳужжати бекор қилинади»