Фото: Haberler
Туркиянинг Миллий разведка ташкилоти томонидан ўтказилган махсус операцияда мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотининг (FEТО) аъзолари Гурбуз Севилай ва Тамер Авжи қўлга олиниб, Туркияга олиб келингани маълум қилинди. Бу ҳақда Haberler нашри хабар берди.
Қўлга олинган қочоқ «феточилар» Ироқ ва Суриядаги террорчи ташкилот ЙПГ/ПЙД-ПККларга ўқ-дори, ракета, антидрон, радар тизими каби ускуналар билан таъминлашда иштирок этгани айтилмоқда.
Туркия мудофаа саноатида ишлаган Гурбуз Севилай 2016 йилги давлат тўнтаришидан кейин лавозимидан озод қилинган.
Гурбуз Севилай Ўзбекистондан туриб FEТО аъзоларига моддий ёрдам кўрсатиб келган. У Туркияда давлат ташкилотларига сиздирилган ташкилот аъзоларининг илтимоси билан хориждаги ноқонуний савдоларни амалга оширган. Буни Украина ва Қирғизистонда очган фирмалари орқали амалга оширгани аниқланган. Тамер Авжи эса ташкилотга янги аъзолар топиш ва уларни жойлаштириш билан шуғулланган.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда 2016 йилнинг 16 июлига ўтар кечаси исёнчилар ҳарбий давлат тўнтаришини амалга оширишга уринган. Асосий тўқнашувлар Анқара ва Истанбул шаҳарларида бўлиб ўтган: 250 дан ортиқ фуқаро ҳалок бўлган, икки мингдан ортиқ одам жароҳат олган. Исён бостирилган.
Кейинроқ Туркияда 50 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган, 160 мингдан ортиқ давлат хизматчиси, шу жумладан, ҳарбийлар ишдан бўшатилган ёки четлатилган.
Туркия ҳукумати FЕТО мухолифат ташкилоти етакчиси Фатҳуллоҳ Гуленни давлат тўнтаришига алоқадорликда айблаган. АҚШда яшайдиган Гуленнинг ўзи эса давлат тўнтаришини қоралаган ва айбловларни рад этган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси