22:08 / 16.02.2021
1 553

Сифати кафолатланмаган 142 миллион сўмлик товарлар фош бўлди

Сифати кафолатланмаган 142 миллион сўмлик товарлар фош бўлди
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмокда.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Сайхунобод тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро А.У. бошқарувидаги “Hyundai Porter” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт воситасининг юкхонасида фуқаро С.Ж.га тегишли, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган 20 та коғоз кутиларга жойлаштирилган, умумий киймати 143 миллион сўмлик жами 2779 дона товар-моддий бойликлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмокда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сифати кафолатланмаган 142 миллион сўмлик товарлар фош бўлди